Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ёришиб, мулойим бўлиб қолганидан юзида Исломни кўрдик». Усайд Мусъабнинг гапларини эшитгандан кейин: «Бу гаплар нақадар чиройли, бу динга кирмоқчи бўлсангиз, нима қиласизлар?» деди. Унга: «Ғусл қилиб, баданингни ва кийимларингни поклайсан, шаҳодат калимасини айтиб, чин дилдан гувоҳлик берасан, кейин икки ракаат намоз ўқийсан», дейишди. Бу гапларни эшитгач, у ўрнидан туриб, ғусл қилди. Кийимларини тозалади. Чин дилдан гувоҳлик бериб, кейин икки ракаат намоз ўқиди. Кейин уларга: «У ёқда бир киши бор, агар у сизларга эргашса, қавмидан бирон одам ундан орқада қолмайди. Ҳозир олдингизга Саъд ибн Муозни юбораман», деди. Сўнг найзасини олиб, Саъд ва қавми олдига кетди. Улар мажлисхоналарида ўтиришган эди. Саъд унинг келаётганига қараб туриб: «Оллоҳга қасамёд қилиб айтаманки, Усайд олдиларингга бошқача бўлиб келяпти», деди. Усайд у ерга етиб борганида, Саъд унга: «Нима қилдинг?» деди. Усайд: «Икковлари билан гаплашдим, Оллоҳга қасамки, уларда бирор ёмонлик кўрмадим. Уларни бу ишларидан қайтарганимда: «Сен хоҳлаган нарсани қиламиз», дейишди. Яна шу гапни айтиб қўяйки, Бану Ҳориса қавми Асъад ибн Зурорани ўлдириш учун йўлга чиқди. Улар Асъад холангнинг ўғли эканини билиб туриб шундай қилмоқчи. Мақсадлари сенга хиёнат қилиш», деди. Саъд ғазаб билан шошилиб ўрнидан турди. У Бану Ҳориса ҳақида айтилган гаплардан хавфсираб қолган эди. Усайднинг қўлидан найзани олиб: «Оллоҳга қасамки, айтган ишимни кўнглимдагидек адо қилмадинг», деб Мусъаб ва Асъад томонга кетди. Саъд уларнинг хотиржам ўтирганини кўргач, Усайд уларнинг гапларини ўз қулоғи билан эшитсин, деб шундай қилганини билди. Уларнинг олдига сўкиниб борди ва Асъадга: «Эй Абу Умома, ўртамизда қариндошчилик бўлмаганда сенга бошқача муомалада бўлар эдим. Биз томонларга ёмон кўрган нарсаларимизни олиб келишга қандай журъат қилдиларинг!?» деди. Асъад олдинроқ Мусъабга: «Эй Мусъаб, Оллоҳга қасамки, олдингга бир саййид келади, агар у сенга эргашса, қавмидан ҳеч ким сендан ортда қолмайди», деган эди. Мусъаб Саъдга деди: «Бир ўтириб гапларимизни эшитмайсанми, маъқул келиб, рағбат қилсанг, қабул қиласан, ёқмаса ёқтирмаган нарсангни сендан узоқ қиламиз». Саъд: «Инсоф қилдинг», деб найзасини ерга санчиб, уларнинг олдига ўтирди. Мусъаб унга Ислом ҳақида гапирди, Қуръон ўқиб берди. Мусъаб ва Асъад айтадилар: «Оллоҳга қасамки, ҳали у бир оғиз сўз айтмай туриб, чеҳраси ёришиб, мулойим бўлиб қолганидан унинг юзида Исломни кўрдик». Саъд Мусъабнинг «Ғусл қилиб, баданингни ва кийимларингни поклайсан, шаҳодат калимасини айтиб, чин дилдан гувоҳлик берасан, кейин икки ракаат намоз ўқийсан», деган гапларини эшитгандан кейин ўрнидан туриб ғусл қилди. Чин дилдан гувоҳлик бериб, икки ракаат намоз ўқиди. Кейин найзасини олиб

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203